Вальверде "Леванте"дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде кеча Испания кубоги 1/8 финал дастлабки баҳсида "Леванте"дан (2:1) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биз таваккал қилиб бўлсада ротация қилишимиз керак. Мен ғалаба учун энг мақбул таркибни майдонга туширдим, аммо, баъзан мағлубият ҳам бўлиб туради.

Менга Мурильонинг дебюти ёқди. У ёш футболчилар учун ажойиб наъмуна бўлади”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Леванте”га қарши жавоб баҳси 17 январь куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!