
Вальверде: "Мен учун "Реал Мадрид" формасини кийиш ҳар доим фахр ҳисобланади"
"Реал Мадрид" ва Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳисобланган Федерико Вальверде "қаймоқранглилар"нинг Клублар ўртасида Жаҳон чемпионатидаги мақсадлари ҳақида гапириб ўтди:
"Ҳар доимдагидек, мазкур турнирдан аввал катта иштиёқ ва ҳаяжонни ҳис қилмоқдамиз. Бу либосни кийиш эса катта шараф ҳисобланади. Шу билан бирга, жамоа шарафини ҳимоя қилиш - энг юксак туйғулардан биридир.
Мен жамоам билан бирга, ғалаба қозониш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз. Худди, клуб мутасаддилар талаб қилаётганидек. Шунингдек, мухлисларимиз яна бир бор чемпионликдан завқланишлари учун биз муваффақиятга эришишга ҳаракат қиламиз" - дея таъриф бериб ўтди 26 ёшли фулбек.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда бўлиб ўтадиган КЎЖЧ 15 июнда старт олиб, 13 июлда якунланиши режалаштирилган.
Фикрлар