Вальверде: Пике, Дембеленинг майдонга тушиши эртага ҳал бўлади
Ads

“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Хетафе”га қарши учрашув олдидан футболчиларнинг соғлиги ҳақида айтиб ўтди.

- Вермален кейинги хафта жамоа билан машғулотларга қайтиши мумкин. Хозирда, унинг тикланиши охирги паллага келди.

Пике ҳақида шундай дея оламан, уни бир марта катта хавф билан майдонга тушургандик, аммо “Валенсия”га қарши баҳс ўта муҳим эди. Эртанги учрашув ҳам катта аҳамиятга эга. Эртага унинг беллашувда қатнашиши аниқ бўлади.

Дембеле? Бу футболчининг ўйин сифати юқори даражада. Шуни айтишим керакки, уни мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида жамоага катта ёрдами тегади, - дея Вальверденинг сўзларини келтиради sport.es нашри.