Вальверде турмуш ўртоғи Анчелоттини танқид қилган вазиятга муносабат билдирди

TIGGO 2 PRO

Федерико Вальверде турмуш ўртоғининг Карло Анчелоттини танқид қилгани ҳақида фикр билдирди. 

Ноябрь ойида "Реал" Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида "Милан"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Иккинчи бўлим аввалида "қаймоқранглилар" устози Карло Анчелотти уругвайлик ўрнига Эдуардо Камавингани майдонга туширди. 

Бу ўзгартириш Вальверденинг рафиқасига ёқмади. Мино Бониро ижтимоий тармоғи орқали шундай ёзди: Феде ҳимоявий ярим ҳимоячи сифатида ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатмоқда. Қачон улар Вальверденинг вингер эмаслигини тушунишади? 

"Муҳими шундаки, Карло ва мен ўртамизда ҳеч қандай можаро бўлмаган. Мен ижтимоий тармоқлардан умуман фойдаланмайман ва буларнинг барчаси мен учун кутилмаган бўлди. 

Мураббий ҳамиша мен учун, жамоа учун энг яхшисини хоҳлайди. Худди хотиним уйда шундай қилгани каби. Мен кимнингдир ёнини олмайман. Ҳамма ўзи яхши кўрган томонда туради. Мураббий жамоа учун, хотиним эса мен ва болаларимизнинг отаси учун. 

Ўша беллашувдан сўнг мураббий билан ҳеч нарса ҳақида гаплашмадик. Сабаби, мен вазиятдан бехабар эдим. Кейинроқ суҳбатлашдик ва мен ғазабланмаган эдим. Сиз мураббийнинг қарорини ҳурмат қилишингиз керак", -
деди "қироллик клуби" хавбеки. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!