Вальверде ва Коутиньонинг "Барселона"даги тақдири сўроқ остида

  • 8 май, 2019, 18:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг ўз лавозимида қолмаслиги мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра каталонияликлар раҳбарияти 55 ёшли мутахассиснинг жамоадаги тақдирини мавсум якунлангач муҳокамага қўяди ва унга ойдинлик киритади. Таъкидлаш керакки, Вальверде гарчи яқиндагина клуб билан амалдаги шартномасини 2020 йилга қадар узайтирган бўлсада, унга чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин.

“Барселона” раҳбарияти шунингдек сарфланган пулларни оқламаётган бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони ҳам трансферга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!