"Вальядолид"ни жиддий синов кутиб турибди, рақиб - "Барселона"

Аввал хабар берганимиздек бугун Испания Ла Лигасида ҳам 2-тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан, шу куни амалдаги чемпион "Барселона" сафарда "Вальядолид" меҳмони бўлади.

Қуйида ушбу учрашувга оид баъзи қизиқарли маълумотлар билан танишиб олишингиз мумкин:

  • Ушбу жамоалар шу кунгача ўзаро 84 марта тўқнаш келишган. Шулардан 54тасида каталонияликларнинг қўли баланд келган бўлса, 16 марта вальядолидликлар ғалаба қозонишган. Қолган 14та баҳс дуранг билан тугаган.
  • Эслатиб ўтамиз, “Вальядолид” ўтган мавсум ўз майдонида “Барселона”ни 1:0 ҳисобида енган эди. Бироқ, улар бунгача нақд 16 йил Каталония супер клубини таслим эта олишмаган.

"Вальядолид" – "Барселона"

Стадион: "Хосе Соррилья"

Бошланиш вақти: 01:15

Бош ҳакам: Де Бургос Бенгоечеа

Тахминий таркиблар:

"Вальядолид": Масип, Мойано, Калеро, Начо, Оливас, Мохамед, Алькараз, Фернандес, Суарес, Плано, Кеко.

"Барселона": Тер Штеген, Роберто, Умтити, Пике, Альба, Коутиньо, Бускетс, Ракитич, Дембеле, Месси, Суарес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!