Ван Дер Сар айни вақтдаги энг яхши дарвозабонларни айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий  дарвозабони Эдвин ван дер Сар айни дамда дунёнинг энг яхши дарвозабонлари кимлар эканини айтиб ўтди.

"Менга сўнгги жароҳатларига қарамай, Мануэль Нойер ҳамон ёқади. Яна икки нафари - Тибо Куртуа ва Жанлуижи Доннарумма," - дея нидерландиялик посбоннинг  сўзларини келтиради "Daily Mail" нашри. Нойер ҳозирда Мюнхеннинг "Бавария"да, Доннарумма "Манчестер Сити"да, Куртуа эса "Реал" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ван де Сар "Манчестер Юнайтед"дан ташқари, Амстердамнинг "Аякс," Туриннинг "Ювентус" ва Лондоннинг "Фулхэм" клубларидаги ўйинлари билан танилган.

У Нидерландия терма жамоаси сафида 130 та ўйин ўтказиб, 87 та гол ўтказган. Шу билан бирга мамлакат тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган дарвозабонлардан бири ҳисобланади.

Азизжон Абдувалиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!