Ван дер Варт «Бавария»га «Барселона» футболчисини олишни тавсия қилди
«Реал» ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Рафаэль ван дер Ваарт «Бавария»га қайси голландиялик футболчини таклиф этган бўларди, деган саволга жавоб берди.
«Қайси голландиялик ўйинчини «Бавария»га олишни маслаҳат бераманми? Френки де Йонгни. Ҳар қанча ҳурмат қилсам-да, бир кун келиб Йозуа Киммих энг яхши спорт формасини йўқотади. Де Йонг эса «Бавария»ни анча кучайтирган бўларди», — дея таъкидлади ван дер Ваарт.
Ҳозирги пайтда Френки де Йонг жаҳон чемпионатида олган жароҳатидан кейин тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Голландиялик ярим ҳимоячи 2019 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар