Ван Дейк: "Жаҳон чемпионатини қўлга киритишни орзу қиляпман"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк Жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Тажрибали футболчи терма жамоанинг имкониятларига ишонаётганини таъкидлаб, мундиалда катта натижа қайд этиш мумкинлигини айтди.

"Мен оптимизмга тўламан. Журналистлар Нидерландия терма жамоаси узоқ вақтдан бери топ-терма жамоаларни мағлуб этмаганини айтишмоқда. Бунинг аниқ сабабини мен ҳам тушунтириб бера олмайман.

Аммо буни айнан Жаҳон чемпионатида амалга оширишдан ҳам яхшироқ нарса бўлиши мумкинми? Мен бу турнир биз учун жуда муваффақиятли ўтишига чин дилдан ишонаман", — деди ван Дейк.

Шунингдек, у мундиал терма жамоа сафидаги сўнгги йирик мусобақаси бўладими-йўқми, бу ҳақда ҳозирча қарор қабул қилмаганини билдирди.

"Бу менинг терма жамоадаги сўнгги йирик турнирим бўладими, ҳозирча билмайман. Бу ҳақда фақат Жаҳон чемпионатидан кейин ўйлаб кўраман.

Ундан кейин таътилга чиқиб, тикланишим ва “Ливерпуль” билан ўтган мавсумда содир бўлган барча воқеаларни таҳлил қилишим керак бўлади.

Умид қиламанки, фаолиятимни қўлимда кубок билан якунлайман. Бу менинг ҳам, барча нидерландияликларнинг ҳам ғалабаси бўларди", — деди ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!