
Ван Дейк: Кимдир келажагим ҳақида биламан деса, у сизни алдаяпти
Виржил ван Дейк келаси мавсум "Ливерпуль"да қолиш ёки қолмаслигини билмайди.
33 ёшли ҳимоячининг мерсисайдликлар билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
"Кейинги мавсумда нима бўлишини билмайман. Агар кимдир биламан деса, у сизга ёлғон гапиряпти.
Шартнома бўйича музокаралар тўхтаганми? Ҳеч нарса тўхтамаган. Мен аллақачон айтдим. Агар янгилик бўлса билиб оласиз. Бироқ ҳозирча ўзим ҳам нима бўлишини билмайман", - деди нидерландиялик ҳимоячи.
Фикрлар