Ван Дейк:
Ads

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк мерсисайдликларнинг ҳужум триоси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мавсум бошида айримлар бизнинг ҳужум учлигимиз муваффақиятга эриша олмайди деб айтишган эди. Улар эса ўзларининг фантастик ўйинлари билан жавоб қайтаришди. Ўтган ўйинлар давомида сездикки, бизнинг ҳужумчиларимиз рақибларни қўрқувга сола олишди ва бу жуда ҳам ёқимли эди”, - дейди голландиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 54 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Улар ўтган 20та тур давомида рақиблари дарвозасига нақд 48та гол уришга муваффақ бўлишди, ва ўз дарвозаларидан бор йўғи 8та гол ўтказиб юборишди.