Ван Дейк олдига бугундан янги мақсадлар қўйди

Виржил ван Дейк ЖЧ-2022 1/4 финалида Нидерландиянинг Аргентинадан учралган мағлубияти ҳақида гапирди (2:2, 3:4 пен.).

"Мен бундан жуда ҳам хафаман. Аммо ҳаётда бундай паллалар ҳам содир бўлиб туриши керак. Муҳими, уларга нисбатан сизнинг реакциянгиз. Бир муддат тушкунлик мени тарк этмаслигини биламан. Аммо тез орада мен оиламни кўраман ва яна яхши нарсаларни ўйлашга ҳаракат қиламан.

Энди бутун жамоа Европа чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш ҳақида ўйлайди, шунингдек, ёзда бизни Миллатлар Лигаси финали ҳам кутиб турибди. Келинг, ушбу турнирлар ҳақида ўйлаймиз.

Матеу Лаоснинг ҳакамлик бўйича қарорларига фикр билдириб ўтирмоқчимасман", - деди Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!