Ван Гал отдан тушса ҳам эгардан тушмоқчи эмас!
Нидерландия терма жамоаси устози Луи ван Гал мураббийлик фаолиятини жорий лавозимидан кейин ҳам давом эттириш истаги борлигини инкор этмади.
Бундан аввалроқ "Аякс", "Бавария" ҳамда "Манчестер Юнайтед" клубларининг собиқ устози ЖЧ-2022дан кейин фаолиятини якунламоқчи эканини айтган эди.
"Ҳеч қачон тўхтадим дема. Бунга доир яхши мисол мавжуд: Дик Адвокат. Сиз уни яхши танийсиз - у мендан ҳам катта бўлишига қарамай Ироқ терма жамоасини бошқарди. Умуман бошқа муҳитга мослашиб кетаверишини исботлади. Нега энди мен ҳам буни қила олмас эканман?!
Агар яхши таклиф тушса, балки фаолиятимни давом эттирарман. Мен 71 ёшдаман, лекин ҳали ҳам футболдан тўлиқ умидимни узмаганман", - деди Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, "лолалар юрти" вакиллари ЖЧ чорак финалида Аргентинага қарши баҳс олиб боради. Ўйин эртага тунги вақт билан 00:00да старт олади.
Фикрлар