Ван Гал: "Шогирдларим мендан зерика бошлади, уларнинг кўзига кўринмай тураман"

Нидерландия миллий терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичи доирасидаги АҚШга қарши ўйиндан (3:1) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Режамиз майдон бўйлаб бўш зоналарни очиш эди ва бунга эришдик. Бир-биридан чиройли голлар гувоҳига айландик. Айниқса, учинчи голда чап қанот ҳимоячиси ўнгдагисига пас берди - бу ажойиб.

Аммо тўп билан ишлашда етарли даражада яхши ўйнай олмаяпмиз. Тўп рақибда бўлган пайтда барчасини тўғри амалга оширмоқдамиз. Лекин ўзимиз тез-тез кераксиз йўқотишларга йўл  қўймоқдамиз.

Ўйинимизни яхшилашимиз керак, акс ҳолда, Жаҳон чемпиони бўла олмаймиз. Шогирдларимга 1 кун дам бераман. Бу вақт оралиғида уларнинг кўзига кўринмайман. Футболчиларим мендан зерика бошлади",-деди ван Гал.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!