Ван Перси "Фейноорд"га ўтишга рози бўлди

“Фенербахче” клуби ҳужумчиси Робин ван Перси янги мавсумни ўз ватанида, аниқроғи “Фейноорд” клубида бошлайдиган бўлди. Бу ҳақда Posta нашри хабар тарқатмоқда.

“Арсенал” ва МЮ клубларининг собиқ аъзоси 2001-2004 йилларда айнан “Фейноорд” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. У янги жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, 33 ёшли футболчи ўтган мавсум Туркия суперлигасининг жами 24та баҳсида иштирок этган ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!