ВAР/AВAР ҳакамларимиз сони яна кўпайди
30 май куни навбатдаги ҳакамларимиз ВAР/AВAР якуний назорат баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, ВAР/AВAР лицензияларини қўлга киритишди. Шу тариқа, ҳакамларимиз қўлга киритган лицензиялар сони яна 2 тага кўпайди. Бу ҳақда ҳакамлар маркази матбуот хизмати хабар берди.
Найим Қосимов — ВAР ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қилиш;
Никита Aфиногенов — AВAР ҳаками сифатида ишлаш учун лицензия олишди.
Демак, ВAР, AВAР ҳамда ВAР ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қила олувчилар сони қуйидагича кўриниш олмоқда:
ВAР ҳакамлари сони: 18 нафар;
AВAР ҳакамлари сони: 24 нафар;
ВAР ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қила оладиганлар сони: 26 нафар.
Маълумот учун, Найим Қосимов бунга қадар ВAР ҳаками лицензиясини ҳам қўлга киритган эди.
Фикрлар