Василий Ломаченко жангга рози... Теофимо Лопесчи?
Ahmadbek Eshmatov
Жанг 3 октябрь куни бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Енгил вазн тоифасида (61.2кг) WBC Franchise, WBА ва WBО супер чемпионлик камарлари соҳиби украиналик Василий Ломаченко(14-1, 10 КО) ва ушбу вазнда IBF чемпиони америкалик Теофимо Лопеc (15-0, 12КО) ўртасида 4 та жаҳон чемпионлик камари учун жанг ўтказиш бўйича келишувга эришилган.
Ҳозирда молиявий масалалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда. "Тhe athletic" нашри хабар беришича, Василий Ломаченко ўзи учун таклиф қилинган 3.25 миллион доллар миқдоридаги кафолатланган гонорарга розилик берди. Бироқ, Теофимо Лопеc 1.2 миллион долларга кўнмаяпти.
Маълумот учун, жанг 3 октябрь куни ўтказилади. Аммо манзил бўйича бир тўхтамга келинмади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.


Изоҳлар (0)