Васкес
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Лукас Васкес мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартирмоқчи.

Sportsmole нашри тарқатган хабарга қараганда 27 ёшли испаниялик футболчи аллақачон мадридликлар сафидан кетиш борасида бир қарорга келган ва айни дамда ўзига янги жамоа қидирмоқда.

Таъкидлаш керакки, Васкеснинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. “Қироллик клуби” эса уни 25 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Лукас Васкес якунланган мавсум “Реал” сафида 47та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.