Велоспорт. Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди

Бугун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланади. 12 июнга қадар давом этадиган мусобақада қитъамизнинг энг кучли спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ушбу қитъа биринчилигида қуйидаги велоспортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

Эркаклар:
Муроджон Холмуродов
Даниил Евдокимов
Константин Элли
Самандар Жонниқулов
Санжар Эргашев
Дмитрий Бочаров
Никита Цветков
Бегзод Раҳимбоев
Фарруҳ Бобошеров

Аёллар:
Ольга Забелинская
Янина Кускова
Маргарита Мисюрина
Мадина Қаҳҳорова
Екатерина Кнебелева
Анна Кускова
Евгения Голотина
Шаҳноза Абдуллаева
Моҳинабону Элмуродова

Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақа Париж Олимпиадаси олдидан Осиё қитъаси велоспортчилари учун якуний тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!