Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида навбатдаги медалга сазовор бўлишди
Саудия Арабистонида ўтаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида яна бир медални қўлга киритдик.
Аёллар ўртасида кечган гуруҳ пойгаси дастурида Нафосат Козиева кумуш медални қўлга киритди. 109,2 км масофага кечган пойгада спортчимиз марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди.
Қайд этиш жоиз, ушбу пойгада ҳамюртларимиздан Янина Кускова 4-натижани кўрсатди.
Фикрлар