Венгер: Ўзил интизомли ўйинчи эмас

"Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер жамоанинг германиялик хавбеки Месут Ўзил ҳақида фикрини билдириб ўтди.

“У майдонда энг интизомли ўйинчиси эмас ва тўп билан ўйнаш ҳам унинг кучли нуқтаси ҳисобланмайди. Аммо бир нечта футболчилар уни қўллаб-қувватласа, унинг ўйини очилиши мумкин. Энг муҳими, ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги тўғри мувозанат”, - деди франциялик мутахассис.

31 ёшли Ўзил “Арсенал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум ҳозирча бирорта ўйинда майдонга тушмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)