Венгер: "Реал"дан келган таклифни рад қилдим"

Собиқ "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер қайси клублардан таклифлар келгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, французга "Реал" қизқиққан. 

"Менга "Реал", "Ювентус", ПСЖ, Англия ва Франция терма жамоаларидан таклифлар келди. Аммо барчасига рад жавобини бердим ва мен тўғри қарор қабул қилганимга аминман", - деди 73 ёшли мутахассис.

Афсона 1996 йилдан 2018 йилгача "канонирлар"га бош мураббийлик қилди. Унинг даврида "Арсенал" 3 марта Премьер-лигани ютишга эришди. Шунингдек, бир марта ЕЧЛ финалига ҳам етиб борган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!