Вероника Кудерметова Мальоркада мағлуб бўлди
Ads

Мальоркада хотин-қизлар ўртасида бошланган "Mallorca Open" турнирида саралаш баҳслари ўтказилмоқда.

Асосий тўр баҳсларига чиқиш учун ўтаётган турнирнинг саралаш баҳсларида россиялик Вероника Кудерметова бельгиялик Исалин Бонавантюрга қарши кортга чиқди ва 6:4, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа Бонавантюр саралаш баҳсларининг сўнгги учрашувида германиялик Антонио Лоттнерни синовдан ўтказадиган бўлди.