Верратти юртига қайтади

 

ПСЖнинг италиялик ярим ҳимоячиси Марко Верратти фаолиятини ўз юртида давом эттиришга қарши эмаслигини маълум қилди.

- ПСЖдаги дўстларим доим ёнимда, мухлисларни ҳурмат қиламан ва Париж ҳам ҳудди ўз уйимдек бўлиб қолди, - деди Марко Верратти. - Ҳозир Италияда ҳам кучли ва бақувват клублар пайдо бўлди. Бу "Ювентус" ва "Интер". "Ювентус" дунёдаги энг кучли тўрт клубдан бири. Мен ПСЖдан кетсам "А" серия жамоасига ўтишим муаммо туғдирмайди.

Верратти жорий мавсумда 21 та учрашувда битта гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!