Вертонген Лондон дербисида иштирок этиши мумкин

“Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Ян Вертонген шанба куни АПЛнинг навбатдаги турида “Челси”га қарши бўлиб ўтадиган Лондон дербисида иштирок этиши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда бельгиялик футболчи жароҳатидан соғайиб умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган. Аммо, ҳозирча унинг “аристократлар”га қарши ўйингача тўлиқ тайёр бўлиши сўроқ остида. Бу ҳақда “шпорлар” бош мураббийи Маурисио Почеттино гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, даставвал шифокорлар Вертонгенни декабрь ойи бошларида сафга қайтишини айтишган эди.

Маълумот учун, "Тоттенхэм" - "Челси" баҳси 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.