"Вест Хэм" 47 миллион еврога ҳимоячи сотиб олди
"Вест Хэм" ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтиришни мақсад қилган. Жамоа "Вулверхэмптон"дан Макс Килманни ўз таркибига қўшиб олганини расман эълон қилди.
Ушбу трансфер "болғачилар"га 40 миллион еврога тушди. Футболчи билан эса 2031 йилгача амал қиладиган шартнома имзоланди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Килманни Хулен Лопетеги ўз жамоасида кўришни истади ва раҳбариятдан ушбу харидни талаб қилди. У 2018 йили "бўрилар" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Бугун эса Лондон клубига катта фойда келтирмоқда.
Фикрлар