"Вест Хэм" Бразилия клуби билан музокараларни бошлади

"Вест Хэм" Лукас Пакетани ижара бериш борасида Бразилиянинг "Фламенго" клуби билан музокараларни бошлади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Журналистнинг сўзларига кўра, жамоа футболчининг агентларига ҳам алоқага чиқди, лекин ҳали келишув амалга ошгани йўқ. 

Пакетани ўтган йили "Манчестер Сити" 100 миллион еврога сотиб олмоқчи бўлганди, лекин "болғачилар" таклифни рад қилиб, ярим ҳимоячини олиб қолганди. Шандан кейин "шаҳарликлар" Матеус Нуньес билан шартнома имзолаган. 

26 ёшли хавбек учун "Фламенго" бегона эмас. Футболчи айнан ушбу клуб академиясидан чиққан бўлиб, 2019 йили 39 миллион евро эвазига "Милан"га кўчиб ўтганди. 

Эслатиб ўтамиз, Лукас якунига етган мавсумда "Вест Хэм" сафида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та голда иштирок этди. Унинг айни пайтдари трансфер нархи 65 миллион еврога тенг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!