"Вест Хэм" Чемпионшипдан катта пулга футболчи сотиб олмоқчи

"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Матеус Фернандес "Вест Хэм"га ўтади. 

Манбага кўра, 21 ёшли футболчини "болғачилар" 38 миллион фунт стерлингга сотиб олмоқчи. Бундан ташқари, 4 миллион фунт стерлинг бонуслар ҳам мавжуд. 

Ўтган мавсумда Фернандес Англия Премьер-лигасида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. 

Аввалроқ, "авлиёлар" ярим ҳимоячиси Тейлор Диблинг "Эвертон" футболчисига айлангани маълум бўлганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!