Асосий мазмунга ўтиш
"Вест Хэм" футболчиси бир ўйинда икки марта майдоннинг иккинчи ярмидан гол урди

"Вест Хэм" футболчиси бир ўйинда икки марта майдоннинг иккинчи ярмидан гол урди

«Вест Хэм» ёшлар жамоаси ярим ҳимоячиси Престон Фирон АПЛ 2 доирасида «Бёрнли»га қарши ўйинда камдан-кам учрайдиган натижа қайд этди.

У икки голни ҳам майдоннинг иккинчи ярмидан йўлланган зарбалар орқали урди. Ҳар икки ҳолатда ҳам дарвозабон олдинга жуда чиқиб кетганидан фойдаланган Фирон тўпни узоқ масофадан унинг устидан ошириб, дарвозага йўллади.

Учрашув «Вест Хэм»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Престон Фирон биринчи голни 35-дақиқада урди, танаффус арафасида эса яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ