"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини сотиб олишга яқин турибди

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби яқин орада бирданига икки нафар "Манчестер Юнайтед" футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Марказий ҳимоячи Харри Магуайр ва ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай лондонликлар радарида турибди.

Журналист Алан Никсоннинг сўзларига кўра, иккала ўйинчи ҳам “Вест Хэм”га тиббий ёзувларини ташлаб бўлган, “болғачилар” шифокорлари яқин орада бу ҳақда батафсил ўрганишади.

Манбанинг хабар беришича, "қизил иблислар" "Вест Хэм"ни ўзига бевосита рақиб деб ҳисобламайди, шунинг учун улар Магуайр ва Мактоминейни бу жамоага сотишга тайёр. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!