"Вест Хэм" МЮ ва "Челси" қизиқаётган 22 ёшли футболчини қанчага сотмоқчи?

  • 24 февраля, 2021, 12:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби грандлар эътиборига тушиб қолган ярим ҳимоячиси Деклан Райсни қанчага сотмоқчилиги маълум бўлди.

Tecno

TalkSPORT тарқатган хабарга кўра, “болғачилар” 22 ёшли футболчининг трансферидан 115 миллион евро ишлаб олмоқчи. Унга "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Райс “Вест Хэм” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум жами 28 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию