"Вест Хэм" ўз футболчисини 120 миллион еврога ҳам сотмайди
Лондоннинг "Вест Хэм" клубининг ярим ҳимоячи Деклан Райснинг трансфери борасидаги янги талаби маълум бўлди. "Talksport " нашри хабарига кўра, "болғачилар" раҳбарияти жамоа етакчисининг трансферидан 135 миллион евро ишлаб олишни режа қилган.
Англия терма жамоаси футболчисига асосий даъвогар "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади. Деклан хизматларига "қизил иблислар"дан ташқари Лондоннинг "Арсенал" ва "Челси" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
24 ёшли хавбек АПЛнинг жорий мавсумида 21 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар