Яқиндагина "Вест Ҳэм" Давид Мойес билан хайрлашганини маълум қилганди. Энди раҳбарият унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. 

Фабрицио Романо хабар беришича, "болғачилар" "Вулверхэмптон", "Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги билан музокаралар олиб бормоқда ва томонлар деярли келишувга эришиб бўлди. 57 ёшли мутахассис АПЛга қайтишга тайёр. 

Ўтган ёзда Лопетеги "бўрилар" раҳбарияти билан баҳслашиб қолиб, жамоани тарк этганди. Ўшанда мураббий янги трансферлар талаб қилган, лекин харидлар амалга оширилмагач, кетишга қарор қилганди. "Вулвз"ни эса Гари Ўнил қабул қилиб олганди. Айни пайтда клуб Премьер-лига турнир жадвалида 12-поғонада бормоқда. 

Хуленга аввалроқ "Милан" жиддий қизиқиш билдирганди. Аммо мухлислар сабаб Италия жамоаси бу фикридан қайтди. Шу билан бирга, "Бавария" ҳам уни Томас Тухель ўрнига номзод сифатида кўраётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!