Вейли Чжаннинг камари учун жанг белгиланди

  • 30.08.2025 11:53
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

UFC президенти Дана Уайтнинг маълум қилишича, октябрь ойида бўлиб ўтадиган "UFC 321" турнирида аёллар минимал вазнидаги (52 кг) чемпионлик камари учун жанг ташкил этилади.

Мазкур баҳсда америкалик Маккензи Дёрн (дивизион рейтингида 5-ўрин) ва бразилиялик Вирна Яндироба (1-ўрин) октагонга кўтарилади. Турнир 25 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ушбу камар илгари Хитой вакиласи Вейли Чжанга тегишли эди. У титулини бўшатиб, кейинги жангини қирғизистонлик Валентина Шевченко билан 61 кг да ўтказишга қарор қилди.

Қизиқ жиҳати, Дёрн ва Яндироба ўртасида бу баҳс — реванш бўлади. Уларнинг илк тўқнашуви 2020 йил 12 декабрь куни Лас-Вегасда ўтказилган ва унда Маккензи ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!