Вейналдум: "Барса"дан таклиф олмадим

"Барселона" майдон марказидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида узоқ вақтдан бери Жоржиньо Вейналдум билан шартнома имзоламоқчи эканлиги тўғрисида гап-сўзлар юрибди. Нидерландиялик ярим ҳимоячи бунга ўз муносабатини билдирди:

"ОАВда доимо қайсидир футболчининг келажаги муҳокама қилинади. Шу жумладан, сизлар мени ҳам бошқа клубга ўтишим ҳақида ёзмоқдасиз. Бироқ аввал ҳам айтганимдек, мен бошқа жамоадан ҳеч қандай таклиф олмадим. Менда сиз учун умуман янгилик йўқ".

"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Рональд Куман жамоа бошқарувига келгач, собиқ шогирдини Каталонияга олиб келмоқчи эканлиги айтилганди. Шунингдек, 58 ёшли мутахассис Мемфис Депайни ҳам "Барса"га чақирган.

Маълумот учун, Вейналдумнинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июнь ойида тугайди ва футболчи эркин агент мақомини олади. Айни дам 30 йшли ярим ҳимоячи истаган клуби билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!