Вейналдум

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумнинг келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, футболчи ва жамоа бош мураббийи Юрген Клопп ўзаро гаплашиб олган, улар суҳбатдан сўнг мамнун эдилар, Клопп ярим ҳимоячига умид боғламоқда.

Вейналдум жамоада қолишни истаяпти ва 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилувчи шартномасини узайтириш борасида янги таклиф кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" футболчига қизиқиш билдираётганди. Каталонияликлар устози, Вейналдум билан Голландия терма жамоасида бирга ишлаган Рональд Куманнинг шахсан ўзи футболчини жамоасида кўришни хоҳлаяпти.

29 ёшли футболчи "Ливерпуль"га 2016 йили "Ньюкасл"дан кўчиб ўтган. У "қизиллар" таркибида 187 та учрашув ўтказган ва 19 марта гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)