Вейналдум "Барселона"га ўтиши мумкин. У "Ливерпуль" билан келиша олмаяпти

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум мерсисайдликлар билан янги шартнома имзолашга тайёр. Аммо томонлар шартноманинг молиявий томонларини келиша олмаяпти. Бу ҳақда 90min.com хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Вейналдум "қизиллар" раҳбариятидан маошини оширишни сўрамоқда. "Ливерпуль" эса инқироз вақтда футболчи сўраётган пулни беришга тайёр эмас. 

Маълумот учун, футболчи айни дамда ҳафтасига 75 минг фунт евро маош олади. Унинг хизматига "Барселона" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!