Вейналдум ҳамюртини “Ливерпул”га таклиф қилмоқда
Ads

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум айни дамда Москванинг “Спартак” жамоасида тўп сураётган ҳамюрти Квинси Промесга (суратда) маслахат берди.

“Ўйлайманки Квинс “Ливерпул”нинг қанчалик буюк жамоа эканлигини билади. Мен бу ерга келганимдан сўнг буни сездим.

Албатта, уни “Ливерпул”га келишини ҳохлайман. Чунки у яхши инсон ва яхши футболчи. У жамоамизга ёрдам беришига ишонаман. Аммо унинг трансфери борасидаги гап-сўзлар қанчалик тўғри буни билмайман. Мен ҳам бу ҳақда интернетда ўқиб қолдим”, - дейди голландиялик футболчи Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бугун “Ливерпуль” премьер-лиганинг навбатдаги турида  “Сандерленд” мехмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да старт олади.