Вейналдум: “Манчестер Сити”ни ютишимиз мумкин эди

“Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум “Манчестер Сити”га қарши (1:2) кечган АПЛ 21-тур ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди.

“Ҳеч бўлмаганда 1 очко қўлга киритиш учун етарлича ҳаракат қилдик. Ҳатто ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ вазиятларда омадимиз келмади. Ишончни сақлаган ҳолда кейинги баҳсларда зафар қучишимиз лозим. Барчаси бошқача тус олиши мумкин эди: дуранг ёки мағлубият. Ўйин якунида омад бизга етишмади”, – дейди голландиялик футболчи.

Мерсисайдликлар жорий мавсумда АПЛдаги илк мағлубиятини қабул қилди. Бунгача “Ливерпуль” 20 ўйинда 17 ғалаба ва 3 дуранг қайд этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!