Видаль Бразилияга кетиши мумкин
“Интер” ярим ҳимоячиси Артуро Видаль фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 34 ёшли чилилик футболчи Бразилиянинг “Фламенго” клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Томонлар икки йиллик шартнома имзолаш вариантини муҳокама қилишмоқда.
Видалнинг "Интер" билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Шу сабабли у ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этади.
Артуро Видаль жорий мавсум “Интер” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.
Фикрлар