Видаль хитойликлар таклифини рад этди. У А Сериядан таклиф кутмоқда

"Барселона" хавбеки Артуро Видаль Италия А Сериясида тўп суриш ниятида. La Gazzetta dello Sport нашри журналисти Николо Скира хабарига кўра, футболчига "Интер", аниқроғи – уни устози Антонио Конте қизиқиш билдирмоқда.

Скира маълумотларига кўра, 32-ёшли Видалнинг агенти ҳам "нерадзуррилар" билан футболчининг шахсий келишуви борасида музокараларни бошлаб юборган.

Шунингдек, Видаль учун Хитой лигаси клубларининг биридан таклиф бўлган, бироқ у таклифга рад жавобини берган.

Жорий мавсумда чилилик "Барселона" сафида фақат битта бахсни асосий таркибда бошлаган.