Видални яна Бундеслигага қайтаришмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Барселона"нинг чилилик хавбеки Артуро Видални ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.
“Видалга Италиядан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида эшитдим. Унга “Боруссия”дан ҳам қизиқиш бор. Лекин, ҳозирча ҳеч қандай аниқ бир гап йўқ”, - дейди Чили терма жамоаси бош мураббийи Рейнальдо Руэда.
Бундан аввалроқ эса, Видалга "Интер", "Ньюкасл" ва "Манчестер Юнайтед" харидор бўлаёгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айтиш керакки, Видаль учун Бундеслига бегона эмас. У фаолияти давомида “Байер” ва “Бавария” каби немис жамоаларида ўйнаган.
32 ёшли Артуро жорий мавсум “Барселона” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар