Виктор Кумиков АГМКга қарши ўйиндан сўнг: "Бизга натижа муҳим эмас"

Бугун “Андижон” жамоаси АГМКга қарши назорат учрашувини ўтказди ва рақиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг, жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков ушбу беллашув бўйича ўз фикрини қуйидагича билдириб ўтди:

“Ҳаммаси яхши, ишларимиз режа асосида кетяпти. Биз барча футболчиларга ўйнаш учун имконият бердик, ҳатто, ёшларга ҳам.

Футболчиларда жисмоний юкламалар мавжуд ва анчадан бери ўйнашмаган. Шуни ҳисобга олсак, яхши ўйин кўрсатишди.

Бизга учрашув натижаси муҳим эмас. Асосийси, йигитларни ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлашдир. Яна қайтараман, ишларимиз режа асосида кетяпти”, - деди Виктор Балютович.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
12/07/2022 07:53
Жуда тугри су'злариз К,у'мик,ов жаноблари яхши тайёргарлик ку'ринглар