Виктор Кумиков: "Биз тузган таркиб ишончимизни оқламади"

“Хоразм” – “Андижон” (3:0) ўртасидаги беллашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Албатта, бугунги ўйин учун фикрим яхши эмас. Ўз жамоам ҳақида гапирсам, ўйинимиз ўхшамади. Бунга эса кўп сабаблар бор. Узоқ йўл, майдон, легионерларга эса ўйиндан аввал таъқиқ бор эди. Кейин эса учрашувга оз фурсат қолганидагина рухсат беришди. Бунга қадар асосий таркибимизни аниқлаштириб бўлгандик. Биз тузган таркибимиз ишончимизни оқламади ва танаффусгача 2 та тўп ўтказиб юбордик ва бундай ҳолатдан кейин руҳий томондан тикланишимиз қийин бўлди.

Легионерлар масаласи бўйича бунинг сабабини клуб директоридан сўраганинглар маъқул. “Хоразм” ёмон жамоа эмас экан, югуришяпти, ҳаракат қилишяпти, хоҳиш юқори эди. Бу про лига учун етарли.  

Милич захирадан тушиб ҳаракат қилди ва кўп якка курашларда ютди. Унга кўпроқ жарима майдони ичига тўпни узатиб беришлари керак эди, чунки у бош билан яхши ўйнайди. Бугунги ўйинда унда ҳам, жамоада ҳам ҳеч нима ўхшамади. Биз бундай сунъий майдонда ўйнагани қийналдик. “Хоразм” эса ўрганиб қолган.

Ўйиндан кейин эса ҳаттоки чўмилгани сув ҳам йўқ. Қандай қилиб, ПФЛ бундай шароити бўлмаган стадионда ўйнашга рухсат берганига ҳайронман.

Бизда мақсад бор. Ўйин тарафлама ва бошқа жиҳатлар бўйича ҳозирча ишларимиз ўхшамаяпти. Йиғин пайтида кучли рақибларга қарши ўйинимизда ўзимиз ўйлаган тактикаларни намойиш қилгандик. Ҳозир эса негадир ўхшамаяпти. Ҳали ҳаммаси олдинда. Биз охиригача курашамиз. Жамоани руҳий тарафдан тиклаш керак.  

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!