Виктор Кумиков "Бухоро"га қарши ўйин олдидан: "Албатта, режамиз бор ва бу қандайлигини ўйинда кўрасиз"
“Андижон” жамоамиз 10 октябрь куни “Бухоро”ни қабул қилади. Айни пайтда Виктор Кумиков бошчилигидаги жамоа бўлажак ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпти. Шу муносабат бош мураббийнинг айрим масалалардаги фикрлари билан қизиқдик.
- Виктор Балютович, айни пайтда жамоанинг тайёгарлиги қандай? Қониқяпсизми?
- Тайёргарлигимиз режа бўйича кетяпти. Икки томонлама ўйин ўтказиб, футболчиларнинг ҳолатини текшириб олдик. Йигитлар янада ўз устида ишлаб яхши формага тушиб оладилар, деб умид қиламан.
- 20-турда “Бухоро” “Машъал”ни йирик ҳисобда енгди. “Хоразм” эса “Турон”ни мағлубиятга учратди. Бундай натижаларни кутганмидингиз ёки...
- “Бухоро” жамоаси ҳозир яхши ҳолатда. Уларнинг мақсади бор. Шунинг учун бу жамоанинг ғалаба қозонишини кутган эдим. “Машъал” анча қолиб кетди, уларда қандайдир мотивация йўқ. Урганчда ўйнаш эса ҳаммага қийин. Биринчи навбатда сифатсиз сунъий майдон муаммосига йўлиқасиз. Бундай натижани кутмаганмиз, лекин буни истисно қилиб ҳам бўлмайди.
- “Бухоро” ўйинига анча қўшди, улар энди жиддий рақибми?
- Албатта, жиддий ўзгаришлар қила олишди. Жиддий рақиб. Ҳозирда ўйин бўйича про лигада энг зўр жамоалардан бири.
- “Андижон” 21-туда “Бухоро”ни қабул қилади. Бўлажак ўйинга қандайдир режангиз борми?
- Албатта, режаларимиз бор ва доим бўлади. Режа бўйича ҳаммасини бажарамиз. Қандай режалигини ўйинда кўрасиз, албатта.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар