Виктор Кумиков Диёр Раҳимқуловнинг вафоти ҳақида: "У жуда қувноқ йигит эди"

11 декабрь куни иқтидорли футболчи Диёр Раҳимқуловнинг автоҳалокат туфайли вафот этгани барчамиз учун қайғули бўлди. Асли “Бунёдкор”га тегишли бўлган ва бу йилги мавсумни ижара асосида “Андижон”да ўтказган ярим ҳимоячи маҳаллий мухлисларнинг ҳам қалбидан жой олганди. Жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков унинг иқтидори юқори эканини айтарди. Мутахассис Раҳимқуловнинг вафоти бўйича шундай деди:  

“Афсуски, бевақт ўлим мана шундай ажойиб йигитни орамиздан эрта олиб кетди. У жуда қувноқ йигит эди. Албатта, буни қабул қилиш осон бўлгани йўқ. Афсуски, футболчимизнинг ўлими ҳақидаги гаплар айни ҳақиқат бўлиб чиқди. У бизда ижара асосида ўйнётганди. Ижара муддати тугагани боис ўз клубига қайтиш тараддудида юрганди”, - деди Виктор Кумиков.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!