Виктор Кумиков: "Эмоцияларим" ўйин пайтида йўқолади"
“Бухоро” – “Андижон” (1:2) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисми жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.
- Ўз майдонимизда “Бухоро”ни ютолмагандик. Бу ерда эса ютишни жуда хохлаган эдик. Ўйиннинг дастлабки дақиқалари биз учун омадсиз бошланди. Лекин ўйинни ўз томонимизга оғдира олдик. Жуда оғир ўйинда сифатли ўйнаб, 2 та гол киритиб ғалаба қозондик. Бунинг учун йигитларга раҳмат. Ким кучли, ким кучсиз ўйнагани муҳим эмас, асосийси ғалаба. Эътиборлиси, “Турон” ўз майдонида ютқазди, “Машъал” ҳам ютқазди. Ҳаммаси биз учун омадли тур бўлди.
- Пенальти белгиланган вазиятларга муносабатингиз қандай?
- Худо билади, балки ростдан пенальти бўлгандир. Мен вазиятдан узоқда эдим. Охирги дақиқадаги пенальтини ҳакам белгиладими, демак бор эди шекилли. Видеосини кўриш керак, аниқлаш учун.
- “Бухоро”дан қандай ўйин кутгандингиз?
- “Бухоро”дан яхши ўйин кутгандим. Уларнинг 9 нафар яхши ўйинчиларни харид қилди ва ёмон ўйнашмади. Бир томондан яхши ўйнашди. Иккинчи томондан бутун жамоани ўзгартириш қандайдир муаммога олиб келди, тезкорлик етишмади. Биз фақат иккитагина ўйинчи олдик. Бу бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Лекин рақибимиз ёмон ўйнамади. Ўйин охирига келиб стандарт вазиятлардан фойдаланишда бироз оқсашди. Ўйини яхши назорат қилишди.
- Жамоанинг бугунги ўйин учун асосий вазифаси қандай эди?
- Ҳа албатта, доим ғалаба учун майдонга тушамиз. Футболчиларга бу муҳим ўйин эканини тушунтирдик. Биз ҳозир жуда қулай ҳолатдамиз. Лекин хато қилмасдан шундай ўйнашда давом этамиз.
- “Андижон” Суперлига масаласини ҳал қилди, дейиш мумкинми?
- Нимага, ҳали 3- ва 4-давра ўйинлари бор. Қачонки, 15 очко фарқи бўлса, шунда Суперлигани ҳал қилган бўламиз. Ҳали ҳал бўлгани йўқ.
- Мураббийлик фаолиятингизда бир ўйинда иккита пенальти белгиланган ҳолат бўлганми?
- Ҳа, мени жамоамга 3 марта пенальти урмаган холат бўлган. Россияда иш бошлаган пайтларим эди ва аксинча бизда ҳам 3 та пенальти бўлган. Ҳамммасини урганмиз, бунақаси бўлиб туради.
- Негадир жамоангиз гол урган вазиятда ҳиссиётларга берилмайсиз. Нега?
- Менда "эмоцияларим" ўйин пайтида йўқолади. Менда охирги пайтларда шу нарса етишмайди (кулади).
- 2-ўринга кимга насиб қилади, деб ўйлайсиз?
- “Бухоро” ёки “Турон” жамоалари биз билан бирга чиқишларини хохлайман. Сабаби сифатли стадион, майдонлари ва яхши мухлислари ҳам бор. “Машъал”нинг ўйинида 3 та томошабин ўтирибди холос, лекин стадион майдони яхши. “Хоразм” майдони сунъий бундай ҳолатда ўйнаб бўлмайди. Лекин бугун улар ютишгани яхши бўлибди.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар