Виктор Кумиков энг яхши мураббий совринини қабул қилгач, нима деди?

“Uz Football Awards-2022” тақдирлаш маросимида про лиганинг энг яхши мураббийи номинациясида ғолиб чиққан “Андижон” клуби бош мураббийи Виктор Кумиков совринни қабул қилиб олганидан кейин шундай деди:

“Бизнинг коллективни, мураббийлар штаби, футболчилар ва клуб ишчи-ходимларининг меҳнатини юқори баҳолаганларга миннатдорчилик билдираман. Ушбу совринни шахсий деб эмас, балки жамоамизнинг соврини деб қабул қиламан. Мухлисларимизга, биз учун қайғурганларга ташаккуримни билдираман. Ҳаммага раҳмат ва омад тилайман”.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!