Виктор Кумиков: "Эркинов нафақат ўзи учун, балки жамоадошлари учун ҳам имкониятлар яратди"

“Андижон” – “Арал Самали” (4:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

- Виктор Балютович, учрашув борасида фикрингиз қандай?

- Олдинги мағлубиятдан кейин бугунги ўйингача руҳий ҳолатимиз яхши эмасди. Ўйинимиз ўхшади, кўплаб вазиятлар яратдик. Балки гол урмаган имкониятларимиздан кейинги сафар фойдаланармиз. Бизда янги ўйинчилар бор, уларни тушуниши учун бироз вақт керак. Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб кетади.

- “Арал Самали” “Андижон” учун қулай рақибми?

- Жамоа ёмон эмас. Фақат етакчилари йўқ. Жисмоний томондан ҳам оқсади. Аммо ҳаракат қилишди. Айниқса, 19-рақамли футболчиси яхши таассурот қолдирди. Лекин ўз майдонида яхши ўйнашади, чунки сунъий майдондан фойдаланишади. Улар шу ҳолатга мослашган. Умуман олганда, жамоаси яхши. “Арал” билан уларнинг майдонида тўп суриш қийин бўлади.

- Шаҳбоз Эркинов бир қанча имкониятлардан фойдалана олмади. Бунга қандай қарайсиз?

- У тажрибали ўйинчи. Қандай ўйнаш кераклигини яхши билади. Ўзи учун вазиятларни яратди, ҳаракат қилди ва бугун иккита гол урди. Нафақат ўзи учун, балки бошқалар учун ҳам имкониятларни яратди.  

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!