Виктор Кумиков: "Ғалабамизга ишонгандим"

“Янгиер” – “Андижон” (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрини айтди.

- Бугунги ўйинда ғалаба қозонишимизга ишончимиз катта эди. Ўйин бошиданоқ ўйинни назорат қилдик. Таркибимизда жароҳатдан қайтган футболчилар бор эди. Мана, бугун биз ёшларга ишонгандик, бунинг самарасини ўзинглар кўрдинглар. Ҳисоб 0:3 бўлган пайтда йигитлар бироз ўйинни бўшаштирди. Натижада жавоб голини ўтказдик. Эҳтимол, ҳисоб йирик кўриниш олгач, ортиқча хотиржам бўлгандирмиз. Асосийси, ғалаба қозондик. Натижа муҳим эди.

“Янгиер” яхши жамоа. Буни ўзинглар ҳам кўрдинглар. Уларга 15 дақиқа ўйнашга имкон бердик. Тактикамиз шунақа эди.

Илдар Маматказин тажрибали, уни бизга ёрдам беришига ишонгандик. У бир ярим ой ўйнамади. Лекин унда маҳорат бор. У жамоани ҳамжиҳатлигини таъминлайдиган ҳақиқий етакчи. Қолаверса, у сардор. Қайтганидан хурсандман.

“Сўғдиёна”ни ўйинини кўриб, ўрганиб чиқамиз. Бу рақибни ютишга ҳаракат қиламиз. Чунки гуруҳдаги охирги ўйин – “Арал”гача ҳаммасини ҳал қилиб олсак яхши бўларди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!